Бироздан сўнг футбол бўйича Швеция — Ўзбекистон ўртоқлик учрашуви бошланади

17:34 05 Сентябр 2021 Спорт
723 0

Бугун футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси сафарда Швецияга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Ўйин Стокгольмдаги "Friends Arena" стадионида Тошкент вақти билан соат 18:00да бошланади.

Учрашув МТРКнинг «Спорт» телеканалида тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

Маълумки, шу йил 27 август куни ЎФА словениялик мутахассис Сречко Катанес билан 2025 йилгача бўлган муддатга шартнома имзолаган эди. Келишувга кўра, у шу даврга қадар Ўзбекистон миллий терма жамоасига тренерлик қилади.

Эслатиб ўтамиз, шу йил июнь ойида терма жамоамиз 2022 йил Катарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати саралаш ўйинларининг 3-босқичига йўл ололмагач, ўша пайтдаги мураббий Вадим Абрамов билан амалдаги шартнома бекор қилинган эди.

Сречко Катанецга ҳам мухлисларимиз жуда катта умид боғлашган. Швеция билан ўйин, гарчи ўртоқлик мақомида бўлса ҳам, янги мураббий учун дастлабки катта синовдир. Ахир рақиб кимсан Швеция!

Футболчиларимизга омад тилаб қоламиз!

Асосий таркиблар:

Терма жамоамиз қуйидаги схемада майдонга тушиши кутиляпти:
 

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?