Бирлашсак — Ватанмиз
Янги нашр
Кейинги йилларда мамлакатимизда ўзгаришлар насими кириб бормаган қайсидир соҳа, тармоқ, ҳаётнинг бирор жабҳаси қолмади, десак, муболаға эмас. Юртимизда озод ва эркин ҳаёт, адолатли жамият барпо этилмоқда. Иқтисодий тизим тўлиқ қайта қурилмоқда. Инсон қадри, ҳуқуқи ва шаънига муносабат бутунлай ўзгарди. Сирасини айтганда, янги Ўзбекистонни бунёд этиш, учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш реал воқеликка айланмоқда.
Ушбу тарихий жараёнда одамларнинг дунёқараши, онгу тафаккури янгиланиши ислоҳотларнинг ҳаётга аниқ кўчиши, халқимизнинг азалий орзулари рўёбида ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Шу боис Президентимиз мамлакатимизда таълим, илм-фан соҳаларини янада тараққий эттириш, халқимизнинг китобхонлик, журналхонлик, газетхонлик маданиятини, ватанпарварлик туйғуларини юксалтиришни асосий вазифалардан бири этиб белгилаб берган. Янги журнал ана шу эҳтиёж, талаб ва истаклар маҳсулидир.
Журналнинг нишона сонидан атоқли шоирлар, ёзувчилар асарлари, мамлакатимиздаги илғор фикрли зиёлилар, олим ва сиёсатчиларнинг публицистик мақолалари жой олган. Саҳифаларда хориждаги ўзбекистонликларнинг ижодига, илмий ўй-фикрларига, Ватан ҳақидаги дил сўзларига ҳам кенг ўрин берилган.
Зотан, журналнинг таҳрир ҳайъати раиси, лойиҳа раҳбари, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Қудратилла Рафиқов таъбири билан айтганда, ушбу нашр азиз Ўзбекистонимизни ўзига Ватан билган, унинг дарди билан яшаётган, қувончу ютуқларини қалбидан ўтказиб, шу азиз юртга садоқатини, меҳру муҳаббатини кўрсатишни истаган ҳар бир Ватан ўғлонига минбар беради.
Журнал жамоаси жонажон юртимиз — Янги Ўзбекистон имижини кенг жамоатчилик ва академик доираларда оширишга ҳисса қўшиш ҳамда ўқувчиларни бугун дунё илм-фанида, сиёсий ва ижтимоий ҳаётида кечаётган тенденциялар билан яқиндан таништириб боришни мақсад қилган.
Ишонамизки, эл-юртимиз тақдирига ўзини дахлдор билган ҳар бир инсон бугун Ватан ҳақида айтишни дилига туккан ўз сўзи, фикри, изҳори бор. Одамларда бу табаррук тушунчага муносабат тамоман янгиланмоқда. Бинобарин, ватанпарварлик, миллатпарварлик намуналарини бугун ўз ҳаётимизда кўрмоқдамиз, теран ҳис қилмоқдамиз. Барчамизни мамлакат манфаати, ёруғ истиқболга ишонч, фарзандларимиз бахту саодати бирлаштирмоқда, жипслаштирмоқда.
Зеро, Президентимиз таъкидлаганидек, Ўзбекистоннинг ҳар бир фарзанди халқимизнинг бирдамлиги, мамлакат яхлитлиги учун курашиб яшашни ўз ҳаётининг маъноси деб билмоғи керак! Биз бир бўлсак — ягона халқмиз, бирлашсак — Ватанмиз!
“Ватан” журнали таҳририяти жамоасига ижодий зафарлар тилаймиз!
“Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг