Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Мўғулистонни «муаммоли сайёрадаги тинчлик рамзи» деб атади
Фото: БМТ Монголияда / Р. Базарсук
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш Мўғулистонни «муаммоли сайёрадаги тинчлик рамзи» деб атади. Бу ҳақда ташкилот ахборот порталида хабар берилди.
БМТ Бош котиби Улан-Баторда Мўғулистон ташқи ишлар вазири Баттсетсег Батмунх билан учрашди. Гутерришнинг фикрича, мамлакат ядро қуролидан холи ҳудуд сифатида халқаро ҳамжамият учун намунадир.
Биз ўн йилликлар ичида биринчи марта одамлар яна ядро уруши бўлиши мумкин деб ўйлаётган дунёда яшаяпмиз. Ядро уруши ҳақиқатга айланмаслигига тўлиқ амин бўлишимиз мумкин бўлган ягона шарт бор – бу бундай қуролларни тўлиқ утилизация қилишдир, — деди БМТ Бош котиби.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Барселона» Ла Лигада навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
- Саида Мирзиёева Доҳадаги кино фестивалга ташриф буюрди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг