Бир марта ишлатиладиган электрон сигареталар табиат учун катта хавф туғдиради
Электрон сигареталар техник стандартларга мос келмаслиги ёки чекувчининг ўзи унинг конструкциясини ўзгартириши туфайли чекувчиларда жисмоний жароҳат, шу жумладан, қурилмаларнинг портлаши ёки носозлиги туфайли куйишлар кузатилиши мумкин.
— Таркибида заҳарли моддалар – қўрғошин, кадмий, симоб, никель, руҳ ва бошқа моддалар борлиги сабабли фойдаланилган электрон сигареталарни умумий чиқиндиларга қўшиб бўлмайди — дейди Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тамакига қарши курашиш бўйича бош консультанти Шуҳрат Шукуров. — Уларнинг таркибий қисмида литий-ионли батарейка (аккумулятор) бўлиб, қурилма бир марта ишлатилгандан сўнг батарейка билан бирга ташлаб юборилади.
Пластмассадан тайёрланган корпус ва батарейка утилизация қилиниши ва қайта ишланиши зарур.
Улар бошқа маиший чиқиндиларга аралашиб кетса, аста-секин қопламаси емирила бошлайди, хавфли элементлар тупроққа, кейин ер усти ва ер ости сувларига тушади.
Батарейкалар чиқинди ёқиладиган заводга бориб қолса, заҳарли бирикмалар атмосфера ҳавосини ифлослайди.
Бундан ташқари, атмосфера ҳавосига чиқариладиган аэрозолда нафақат никотин ва ароматизаторлар, балки ҳали яхши ўрганилмаган бошқа заҳарли моддалар ҳам бор.
Табиатга катта хавф туғдириши муносабати билан Франция, Бельгия, Буюк Британия, Ирландия, Германия каби Европа мамлакатлари электрон сигареталарни тақиқлаш масаласини кўриб чиқмоқдалар. Германия жамоатчилиги ҳукуматни электрон сигареталарни бутун Европа Иттифоқи бўйлаб тақиқлашга ундамоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг