Бир хум тилла топиб олинди. Ушбу хазинада Ғарбий Рим империяси императорининг суратлари туширилган 141 дона олтин танга бор

15:05 15 Январь 2025 Дунё
1767 0

Фото: Иллустратив

Археологлар Люксембург шимолидаги Ҳолцтум шаҳри яқинида қадимги Рим олтин тангаларидан иборат хазинани топишди, деб хабар бермоқда «Arkeonews» нашри.

Маълумотларга кўра, олтин тангалар милодий 364 йилдан 408 йиллар оралиғида ҳукмронлик қилган тўққиз император даврида зарб қилинган.

Улар орасида Ғарбий Рим империясини қисқа вақт бошқарган император Евгенийнинг расми туширилган тангалар ҳам бор.

Таъкидланишича, бу тангалар, умумий топилмалар орасида ажралиб туради. Сабаби, улар жуда кам зарб қилинган ҳамда қазишмалар давомида деярли топилмайди.

Тангаларнинг умумий сони 141 дона бўлиб, қадимги Рим империясининг пул ва сиёсий тарихи ҳақида қимматбаҳо маълумотлар бериши мумкин, дейилади хабарда.

«Бу хазина INRA маркази томонидан олиб борилган 4 йиллик изланишлар натижасида топилган йирик археологик кашфиётдир, чунки бундай қадимий топилмалар археологик ўрганишларда жуда кам учрайдиган ҳодиса ҳисобланади», — дейди Археология тадқиқотлар миллий институти ўз баёнотида.

Маълум қилинишича, олтин тангалар жуда яхши ҳолатда сақланган. INRA мутахассислари тангаларнинг қийматини тахминан 322 минг АҚШ долларга баҳолаганлар. Олимлар гуруҳи ушбу хазинани топишгунча кўплаб қийинчиликларга дуч келишган. Бунинг асосий сабаби эса хазина Иккинчи Жаҳон Урушида кўмилиб қолган ўқ-дорилар кўмилиб қолган ҳудудда бўлган.

Бундан ташқари, мутахассислар қазишма ишлари давомида IV асрда империянинг герман чегараларида қурилган кичик кузатув минораси, шунингдек, унинг атрофидаги бир нечта қабрларни ҳам топишган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер