Бир ҳафтада энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ 2776 та ҳолат аниқланди

Республика бўйлаб бир ҳафтада жами 19,5 миллиард сўмлик энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди.
Жорий йилнинг 1-7 апрель кунлари ДХХ, ИИВ, Бош прокуратура ва Ўзенергоинспекция ходимлари ҳамкорлигида республикамиз бўйлаб ўтказилган рейд тадбирларида жами 2776 та ҳолатлар аниқланиб, шундан электр энергиясидан 1807 та, табиий газдан 969 та ҳолатда жами 19,5 миллиард сўмлик зарар етказилганлик ҳолатлари бўйича далолатномалар тузилди.
Маълумотларга кўра, олиб борилган чора-тадбирлар натижасида 6,8 миллиард сўм давлат фойдасига ундирилган.
Республика бўйича аниқланган ноқонуний ҳолатлар юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан ушбу даврда 39 та жиноят иши қўзғатилди ва 263 та маъмурий жазо чоралари қўлланилди.
Таъкидлаш жоиз, мазкур йўналишда рейд тадбирлари давом эттирилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг