Археологик тадқиқот: бир дона бир ўркачли туянинг тасвири топилди

16:01 22 Декабрь 2022 Жамият
539 0

Жорий йил давомида Миллий археология маркази илмий ходимлари томонидан олиб борилган археологик тадқиқотлар натижалари маълум қилинди.

Гап шундаки, Сурхондарё вилояти Шеробод тумани Хатак қишлоғи яқинида қадимги тош даври одамларининг ғор-макони ҳамда Ғоз қишлоғи атрофида Оқтош тоғи ҳудудида олиб борилган қидирув ишлари натижасида бир дона бир ўркачли туянинг тасвири топилган. 

Суратнинг ҳажми 75х90 см. бўлиб, текис юзали оҳактош қояга туширилган ва қуёшда куйган моғор билан қопланганлиги аниқланган.

Шунингдек, Наманган вилояти Ахсикент археологик объектида археологик қазишма ишлари давомида Қорахонийлар даврига оид тураржой қолдиқлари ва кўплаб археологик артефактлар (сопол буюмлар, тангалар ва темир буюмлари) топилган.

Жумладан, қазишманинг шимолий қисмида пишган ғиштдан қурилган девор ва унга параллель равишда қурилган ўчоқлардан иборат хўжалик хонаси аниқланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер