Билль Гейтс бой мамлакатларни 100 фоиз сунъий гўштдан фойдаланишга чақирди

15:48 17 Февраль 2021 Дунё
3498 0

Microsoft асосчиси ва хайрия компанияси раҳбари Билль Гейтс бой давлатлар инсониятни иқлим фалокатидан қутқаришда қандай ёрдам беришлари мумкинлиги ҳақида ўз таклифларини билдирди.

«Менимча, барча бой мамлакатлар 100 фоиз сунъий бўлган мол гўштини истеъмол қилишга ўтишлари керак. Инсоният вақт ўтиши билан янги таъмга ўрганиб қолади», деди у Technology Review'га берган интервьюсида.

Гейтс ўсимликлардаги оқсиллардан истеъмол қилиш метан чиқиндиларни камайтиришда ёрдам беради деб умид қилмоқда.

Aввалроқ тадбиркор иқлим мўътадиллигига эришишни инсоният учун энг қийин муаммо деб баҳолаганди. Унинг фикрига кўра, иқлим мўътадил бўлиши учун кўмир, нефть ва газ ёнишидан чиқадиган зарарли газларни камайтиришга эътибор қаратиш лозим.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер