Билимли аёл — келажак тарбиячиси

20:07 16 Апрель 2025 Жамият
175 0

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти томонидан “Билимли аёл — ёрқин келажак тарбиячиси!” шиори остида “Заковат” интеллектуал шоу-мусобақаси ташкил этилди.

Унда юртимиздаги нуфузли олий таълим муассасаларининг тажрибали ва илм-фан фидойиси бўлган аёл профессор-ўқитувчилари қатнашди.

Беллашув иштирокчиларга нафақат ўзларининг фундаментал ва амалий билимларини намоён этиш, балки жамият ҳаётининг барча соҳаларида хотин-қизлар иштирокини янада кенгайтириш, уларнинг ижтимоий барқарорлик ва тараққиётга қўшаётган ҳиссасини таҳлилий ёндашув асосида муҳокама қилиш имконини берди.

Ҳар бир иштирокчи ўзининг пухта тайёргарлиги, мустақил фикрлаши ва замонавий қарашлари билан ажралиб турди. Aёл зиёлиларнинг интеллектуал ёндашувлари, уларнинг стратегик фикрлаш қобилияти мусобақа жараёнида ёрқин намоён бўлди.

Якунда ғолиблар диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?