Билим ва илғор амалиёт – ривожланиш асоси
Фото: «Халқ сўзи»
“Агробанк” АТБ Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий филиалида ташкил этилган “Фермерлар мактаби”да Оролбўйидаги фермер хўжаликлари раҳбарлари ва томорқа ер эгалари учун ўқув курслари бўлиб ўтмоқда. Тадбир мураккаб иқлим ва тупроқ шароитида ҳам баракали ҳосил етиштириш хадисини олган миришкор деҳқонлар томонидан етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўргазмаси билан бошланди.
Таъкидланганидек, давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб, қишлоқ хўжалигини илмий асосда ривожлантириш, соҳа мутахассисларининг билим ва кўникмаларини давр талабларига ҳамоҳанг тарзда ошириб бориш ишлари тобора янги мазмун ва кўлам касб этмоқда. Шу билан бирга озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва қишлоқ хўжалигида ҳосилдорликни, даромадни ошириш борасидаги илғор амалиётларни фермерларга ўргатиш айни зарурат. “Агробанк” ташаббуси ва Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳамкорлигида ташкил қилинган ўқув курслари ушбу мақсадга хизмат қилиши билан аҳамиятли, албатта.
– Ўқув курсларига Оролбўйидаги фермерлар учун жуда муҳим ва долзарб масала – сувдан самарали фойдаланиш технологиялари алоҳида мавзу сифатида киритилибди,– дейди Тахтакўпир туманидаги “Тайимбет” фермер хӱжалиги раиси, Ўзбекистон Қаҳрамони Сарсенбай Сейтназаров. – Фермерлар тажрибали тренерлардан сув тежовчи технологияларни қўллашда хорижий ёндашувлар, эришилган натижалар ҳақида тўлиқ маълумот олиб, билим ва кўникмаларини ошириши эътирофга лойиқ. Зотан, бугунги кунда минтақамизда сув танқислиги кучайиб бораётгани сир эмас.
Ўқув машғулотлари фермерлар экинларни зараркунанда ва касалликлардан ҳимоя қилиш, чорвачилик ва паррандачилик йўналишида инновацион интенсив технологиялар, деҳқончиликда ҳосилдорликни оширишнинг замонавий усуллари, фермер хўжалиги менежменти, тупроқ унумдорлиги, муаммолари ва унинг сифатини яхшилаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини териш, сақлаш, ишлов бериш ва сотиш, қишлоқ хўжалиги маркетинги каби мавзуларни ҳам қамраб олган.
Ғ. Отажонов, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг