“Беш ташаббус паралимпиадаси”нинг республика финал босқичи бўлиб ўтди
19-20 декабрь кунлари Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси ҳамкорлигида илк бор ташкил этилган "Беш ташаббус паралимпиадаси"нинг республика финал босқичи бўлиб ўтди.
Республика Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида ўтказилган ҳал қилувчи беллашувларда ҳудудий босқичларда ғалаба қозонган 140 нафар жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган ёшлар спортнинг пара стол тенниси, пара енгил атлетика, пара шахмат, пара шашка ҳамда киберспорт йўналишлари бўйича ўзаро баҳс олиб борди
Мусобақанинг тантанали тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти Адмнистрацияси шўба мудири Асилбек Муртазоев, Спортни ривожлантириш вазири ўринбосари Абдулло Аслонов, Осиё Паралимпия қўмитаси вице-президенти – Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Ташходжаев ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев иштирок этди.
Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан медаль, махсус кубок, диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг