“Беш ташаббус олимпиадаси” иштирокчилари сезиларли даражада кўпайди
Сирдарё вилоятида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасидаги танлов ва мусобақаларда иштирок этишни истаганлар йил сайин кўпайиб бормоқда. Жорий йилда мазкур беллашувларда қатнашиш учун жами 286 891 нафар ёш онлайн платформа орқали рўйхатдан ўтгани ҳам шундан далолат беради.
— Бугунги кунга қадар “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида “Ёш китобхон оила” танловининг туман-шаҳарлар босқичи, “Заковат” интеллектуал ўйинлари, “Ёш мусаввирлар” ва “Моҳир фортепианочи” танловларининг вилоят босқичлари ўтказилди, — дейди Сирдарё вилояти ёшлар ишлари бошқармаси масъул ходими Шуҳратжон Ҳасанов. — Маълумки, ҳозиргача спортнинг бир қанча турлари бўйича мусобақалар ва “Ёшлар овози” танловининг республика финал босқичи якунланди. Вилоятимиз ёшлари шу бугунга қадар ўтган танлов ва мусобақаларнинг республика босқичида муносиб иштирок этиб, жами 33 та — 8 та олтин, 12 та кумуш ва 13 та бронза медалларни қўлга киритди.
Маълумот учун, жорий йилда “Ёш китобхон” танловининг республика босқичида Боёвут туманидаги Сармич маҳалласида яшовчи Шаҳнозабону Муродова 15-19 ёш тоифасида иккинчи ўринни эгаллади. Янгиер шаҳрининг Жомий номли маҳалласи футбол жамоаси эса “Давлат хавфсизлик хизмати кубоги” учун ўтказилган футбол мусобақасининг республика босқичида ғалаба қозониб, 1-ўрин соҳиби бўлди.
Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг