Белграддаги мактаблардан бирида ўқувчи камида тўққиз кишини отиб ўлдирди
Фото: AP
Белградда 14 ёшли ўсмир мактаб қўриқчисини отиб ўлдирди ва бир неча ўқувчини яралади.
Сербия пойтахти Белград шаҳри марказидаги мактаблардан бирига вояга етмаган бола қурол билан келиб билан ўт очган. Отишма натижасида бир нафар қўриқчи ҳалок бўлган, бир нафар ўқитувчи ва бир неча нафар ўқувчи яраланган.
Ички ишлар вазирлигининг аниқлик киритишича, ўқ отган шахс таълим муассасасининг 14 ёшли ўқувчиси ҳисобланади. У отасининг тўппончаси билан отишма содир этган. “Босқинчи” қўлга олинган.
Маҳаллий “Телеграф” порталига кўра, қўриқчидан ташқари мактабнинг саккиз нафар ўқувчиси ҳалок бўлган. Манба ярадорлар сонига аниқлик киритмаган. Жароҳатланганлар яқин атрофдаги шифохоналарга етказилган. Қайд этилишича, Тиршова кўчасидаги болалар шифохонасига уч нафар ўқувчи ётқизилган. Уларнинг аҳволи оғир, деб баҳоланмоқда.
Аввалроқ, Бразилиянинг Сан-Паулу шаҳридаги мактабда 13 ёшли ўқувчи 71 ёшли ўқитувчини ўлдириб, яна уч нафар ўқитувчи ва бир ўқувчини жароҳатлаган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг