Белбоғли кураш бўйича биринчи Европа чемпионати ўтказилди
Фото: "Халқ сўзи"
Украинанинг Лвов шаҳрида илк бор белбоғли кураш бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида Европа чемпионати бўлиб ўтди.
Унда 100 нафарга яқин полвонлар 65кг, + 65, 90, +90 кг вазн тоифаларида совринли ўринлар учун кураш олиб борди. Эътиборли жиҳати, мусобақада ҳакамлар белбоғли курашда қўлланиладиган атамаларни соф ўзбек тилида талқин этишди.
Европа чемпионатининг якуний натижаларига кўра, умумжамоа ҳисобида полшалик спортчилар биринчи, мезбон спортчилар иккинчи ва литвалик полвонлар учинчи ўринларни банд этишди. Ҳар бир вазн тоифасида кучли учликдан жой олган полвонлар жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси томонидан диплом, медаль ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан мукофотланди.
Мусобақада ҳамюртимиз, халқаро тоифадаги ҳакам Неъматулла Тўйчиев бош ҳакам вазифасида ишлади.
Шунингдек, Украинанинг Лвов шаҳрида Украина белбоғли кураши бўйича ҳам жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Ушбу жаҳон чемпионатида тўрт нафар спортчиларимиз ҳам муносиб иштирок этишди. 16 та давлатдан 200 нафарга яқин атлетлар иштирок этган ушбу жаҳон чемпионатининг классик ва эркин йўналишларида иштирок этган Рустам Умаров (+90 кг.) олтин медаль, Музаффар Соиббоев (-90 кг.), Латифжон Бадалов (+90кг.) ҳамда Саҳобат Шералиева (+65 кг.) бронза медалларини қўлга киритди.
Таъкидлаш жоиз, ушбу чемпионат Жаҳон белбоғли кураш ассоциациясининг кўмаги остида ўтказилди ва мазкур ассоциация жорий йилнинг 27 сентябрь санасида Литва давлатининг Вилнюс шаҳрида расман Европа Иттифоқидан рўйхатдан ўтказилган.
Европа чемпионати доирасида Жаҳон белбоғли кураш ассоциациясининг конгресси ҳам бўлиб ўтди. Конгрессда Жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси томонидан амалга оширилаётган ишларга оид ахборотлар тингланди, ташкилий масалалар ҳамда ижроия қўмитаси сафини кўпайтириш, Осиё ва Пан-Америка белбоғи кураш федерацияларини очиш хусусида ҳам келишиб олинди. Демак, миллий спорт туримиз бўлган белбоғли кураш бўйича илк бор Европа чемпионатининг ўтиши тарихий воқеа бўлиб, конгрессда федерациялар сонини кўпайтиришга келишиб олингани миллий белбоғли курашимизнинг ер курраси бўйлаб яна ҳам кенг оммалашаётганидан дарак беради.
Европа чемпионати ва украинча белбоғли кураш бўйича жаҳон чемпионати ҳамюртимиз — Жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси раҳбари саналган Азизбек Ганиев кўмаги остида ташкил этилди.
Шунингдек, чемпионатда ассоциация раҳбарларидан саналган Мўмин Муратов ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров ҳам иштирок этди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг