Беларусда ўзбек санъат усталари иштирокида концерт дастури бўлиб ўтди
Айни кунларда Беларусь Республикасида «Ўзбекистон маданияти кунлари» доирасидаги тадбирлар давом этмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири — Слуцк шаҳридаги «Маданият уйи»да юқори савияда ўтказилди.
Юртимиз санъат усталари иштирокидаги ушбу тадбирда Ўзбекистон халқ артистлари, халқаро ва республика танловлари совриндорлари, Юнус Ражабий номидаги Мақом ансамбли хонандалари, «Шодлик» ашула ва рақс ансамбли созанда ҳамда раққосалари ўз чиқишларини намойиш этишди.
Тақдим қилинган концерт дастури ранг-баранг бўлиб, унда нафақат ўзбек, балки беларусь халқининг куй-қўшиқлари ҳамда жаҳон классик опера асарлари санъаткорларимиз томонидан юксак маҳорат билан ижро қилинди.
Хусусан, «Муножот», «Ўзбекистоним», «Мустаҳзод», «Мавриги», «Бахшиёна», «Лазги», «Белоруссия», «Купалинка», «Герцог қўшиғи», «Испанча балеро», шунингдек, «Сурнай навоси», «Доира завқи» каби мусиқий композициялар олқишлар билан кутиб олинди.
Мезбон мамлакат вакиллари ушбу концерт дастури орқали маданиятимиз ва санъатимиз ҳақида янада кенгроқ тасаввурга эга бўлиб, унутилмас таассурот олганликларини эътироф этдилар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг