Беларусь компаниялари Бўстонлиқ ва Зомин туманларида эко-уйлар қуради

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов Беларусь Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Леонид Маринич билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси маълумотига кўра, учрашувда томонлар Ўзбекистонга сайёҳларни жалб қилиш, шунингдек, Беларусь компанияларининг Бўстонлиқ ва Зомин туманларида эко-уйлар қуриш имкониятларига оид масалаларни муҳокама қилди.
Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида икки томонлама туризмни ривожлантиришга доир ҳукуматлараро келишув тайёрланмоқда.
Мазкур келишув жорий йилнинг 16-18 декабрь кунлари бўлиб ўтадиган Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши доирасида имзоланиши режалаштирилган.
Келишув икки томонлама туристик салоҳиятни тарғиб қилиш ҳамда Ўзбекистондан Беларусга ва Беларусдан Ўзбекистонга сайёҳларни жалб қилишга йўналтирилади. Ҳужжатда, шунингдек, Ўзбекистоннинг тоғ-чанғи курортларини тарғиб қилишга, шунингдек мамлакатимизнинг инвестицион лойиҳаларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Миллий сертификат имтиҳони натижалари 21 иш куни ичида эълон қилинади — Билимни баҳолаш агентлиги
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Ички ишлар вазири Бухоро вилояти ИИБнинг 10 га яқин раҳбарини ишдан бўшатди
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Янги ҳафта аввалида қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди
- “Қутадғу билиг” достони қўлёзмасининг факсимиле нусхаси яратилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг