Беларусь давлатида олий таълим олиш учун ажойиб имконият

13:54 09 Октябр 2018 Жамият
2830 0
Фото: БДПУ

Тошкент давлат педагогика университети ўзбек-белорус қўшма факультети учун ҳужжатларни қабул қилмоқда​. 

Тошкент давлат педагогика университетида М. Танка номидаги Белорус давлат педагогика университети билан ҳамкорликда Инновацион педагогика факультети очилгани тўғрисида хабар берган эдик.

Икки олий таълим муассасаси томонидан имзоланган қўшма таълим дастурларига мувофиқ мазкур факультетга уч йўналишда қабул эълон қилинди. Айни кунларда факультетга Дефектология, Психология ҳамда Мактабгача таълим йўналишлари бўйича абитуриентлардан аризалар қабул қилинмоқда.

Жорий ўқув йили учун қўшма факультетга йўналишлар бўйича жами 150 нафар талаба қабул қилиш режалаштирилган. Имтиҳонлар Беларусь давлат педагогика университети экспертлари иштирокида амалга оширилади. Ўқишга қабул қилинган талабалар ўқув жараёнининг уч йилини Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида амалга оширади, бир йил М. Танка номидаги Белорус давлат педагогика университетида таҳсил олади. Натижада мазкур факультет битирувчиларига икки олий таълим муассасасининг дипломи берилади.

Тошкент давлат педагогика университети матбуот хизмати томонидан маълум қилишларича қўшма факультетга кириш имтиҳонлари 2018 йил 11-17 октябрь кунлари ўтказилади.

Бакалавриатга ўқишга тавсия этилган абитуриентлар учун ўқиш истисно тариқасида жорий йилнинг 20 октябридан бошланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?