Беларус — 2023 Ўзбекистон делегацияси учун тарихда қолди

09:09 14 Август 2023 Спорт
1611 0

4 август куни Беларусда старт олган иккинчи МДҲ ўйинлари ўз якунига етди. Ўзбекистон делегацияси унда 28 та олтин, 25 та кумуш ва 53 та бронза, жами 106 та медаль билан умумжамоа ҳисобида Россия ва Беларус мамлакатларидан кейин учинчи ўринни эгаллади.

Қайд этиш ўринлики, бу билан делегациямиз умумий ва олтин медаллар сони бўйича МДҲ ўйинларидаги энг яхши натижасини янгилади.

Очиқ форматда ўтган мазкур мусобақада МДҲ мамлакатларидан ташқари 13 давлат вакиллари ўз омадини синаб кўришди. Умумий ҳисобда, бу йилги Ўйинларда 20 спорт турида 246 та медаллар жамланмаси ўйналди. Бугун мусобақанинг тантанали ёпилиш маросими ўтказилди.

Тадбир давомида мусобақа байроғи 2025 йил ўтказиладиган учинчи МДҲ ўйинлари мезбони Озарбайжонга топширилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?