Бекзод Жамилов Жаҳон чемпионатида шоҳсупага кўтарилди

15:34 24 Август 2023 Спорт
878 0

Дубайда давом этаётган пара пауэрлифтинг бўйича Жаҳон чемпионатидан хушхабар!

Ҳозиргина эркаклар ўртасида -72 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Бекзод Жамилов 120 кг натижа билан бронза медалини қўлга киритди.

Эътиборлиси, спортчимиз Жаҳон чемпионатида илк бор иштирок этаётганига қарамай, тажрибали рақибларига қарши муросасиз баҳс олиб борди ва совринли ўринни эгаллади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?