«Бекобод цемент маданият уйи» маданий мерос объекти сифатида қайд этилмаган — Маданий мерос агентлиги

12:13 21 Ноябрь 2022 Жамият
642 0

Фото: Маданий мерос агентлиги

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти «Бекобод цемент АЖ»га қарашли бўлган «Бекобод цемент маданият уйи» биносининг ташқи кўриниши ўзгартирилгани муҳокама қилинмоқда.

Маданий мерос агентлиги ушбу бино маданий мерос объекти сифатида қайд этилмаганини маълум қилади. Тошкент вилояти «Бекобод цемент АЖ»га қарашли бўлган «Бекобод цемент маданият уйи» Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.10.2019 йилдаги 846-сонли қарори билан архитектура ёдгорлиги сифатида рўйхатга олинмаган.

Шу ўринда таъкидлаш лозим Маданий мерос агентлиги ўз тизимидаги моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, музейлар соҳасида давлат назоратини амалга ошириш, археология тадқиқотларини қўллаб-қувватлаш, мувофиқлаштириш, назорат қилиш, вилоятимиздаги маданий бойликларни аниқлаш, муҳофаза қилиш ва тўлиқ маълумотлар базасини яратиш каби вазифаларни амалга оширади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер