«Бавария» мағлубиятсиз сериясини давом эттирди
Кеча, 18-октябр куни Германия Бундеслигасининг 7-туридан ўрин олган баҳслар давом эттирилди. Кун доирасидан ўрин олган баҳсда «Бавария» жамоаси ўз майдонида «Боруссия Дортмунд» клубини қабул қилди.
Учрашувнинг 22-дақиқасида Ҳарри Кейн ҳисобни очди. Биринчи бўлим 1:0 ҳисоби билан якунланди.
Иккинчи бўлимнинг 78-дақиқасида Майкл Олисе жамоасининг иккинчи голини киритди. Орадан 6 дақиқа ўтиб, Юлиан Бранд жамоасининг жавоб голини урди.
Ўйин айнан 2:1 ҳисоби билан «Бавария»нинг ғалабаси билан якунланди. Ўйиндан сўнг, «Sofascore» портали Ҳарри Кейнни ўйин қаҳрамони деб топди. Унинг ҳаракатлари портал томонидан 9 баллга баҳоланди.
«Бавария» 2:1 «Боруссия Дортмунд»
Голлар: Ҳарри Кейн (22), Олисе (78) — Юлиан Бранд (84).
«Бавария»: Нойер, Упамекано, Та, Боэ (Том Бишоф 84), Лаймер, Киммих, Диас, Олисе, Павлович (Ким Мин Же 90), Кейн, Жэксон (Горецка 61).
«Боруссия Дортмунд»: Кобел, Антон, Шлоттербек, Зюле (Бенсебайни 46), Нмеча, Гросс (Бранд 83), Забитцер (Беллингем 73), Свенссон, Рюэрсон, Гирасси (Фабио Силва 84), Адейеми (Байер 74).
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг