“Башня тоға”нинг кирдикорлари фош этилди

18:36 22 Ноябрь 2023 Жамият
169 0

Фото: Архив сурат

Халқимизда “сув келтирган элда азиз” деган ҳикматли гап бор. Ариқ қазиган, қудуқ ковлаган ва сув чиқаришга ҳисса қўшган инсонлар доимо яхши ном билан қадрланиб, эсланиб келинади.

Аммо орамизда шундай инсонлар ҳам борки, ўзининг нафси учун халқ мулкини талон-торож қилиб бутун бир маҳаллани сувсиз қолдиришдек жирканч ишга бош-қош бўлишдан ҳам ор қилмайди.

Жамшид Маликов яқин бир йил ичида маҳаллада “башня тоға” деган ном чиқарди. Илгарилари уни кўпчилик “закончи тоға” деб танирди. Нафақага чиққунига қадар бир корхонада иқтисодчи бўлиб ишлаб, ҳаммани устидан ёзаман деб қўрқитиб, кўпчиликнинг назаридан қолган шахс. Таниган ҳамкасбларининг эслашича, унинг ишга келганидаги шиори “шахсий ишлар биринчи ўринда” бўлган экан.  

Бу инсон нафақага чиққач шахсий бойлик орттириш мақсадида бир неча фаолларни алдаб, танишлари орқали замонавий сув иншооти қурдириб беришни ваъда қилиб маҳалладаги “Сувоқова” ДУК туман бўлими балансида бўлган бўйи 26 метр, сув сиғими 160 куб метр бўлган сув иншоотини бузиб, ундан чиққан 26. 600 кг металл буюмларни бозор баҳосида темирфурушларга сотиб юборган.

Фарғона тумани “Сувоқова” ДУК ходимлари билан тил бириктириб, эски сув иншооти бино ва иншоотларини бузишдан чиққан жами 257,3 млн. сўмлик қурилиш материаллари ва асосий воситаларни бозор баҳосидан 157,3 млн. сўм арзон нархларда баҳолатиб, номаълум шахсларга пуллаган. Шу тариқа корхонанинг жуда кўп миқдордаги пул маблағлари талон-торож қилинган.

Терговга қадар текширишда “башня тоға”нинг кирдикорлари фош этилиб, жиноят иши қўзғатилди. Етказилган зарар қопланишига эришилиб, айбдор шахсларга нисбатан жазонинг муқаррарлиги таъминланди.

Отабек АЗИМОВ,

Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Фарғона тумани бўлими бошлиғи, 1-даражали юрист.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер