«Барселона» ёзда янги ҳужумчи билан шартнома имзоламоқчи
«Барселона» клуби 2026 йил ёз ойида «Галатасарай»нинг тўпурари Виктор Осимҳен билан шартнома имзолашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Sports.ru нашри хабар берди.
Манба маълумотларига кўра, «каталонияликлар» ёзда жамоани тарк этиши кутилган Роберт Левандовскининг ўрнига муносиб номзод изламоқда ва ҳозирда айнан «Галатасарай» ҳужумчиси Осимҳенга жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Шу билан бирга, «истaнбулликлар» ҳам тўпурарни осонликча қўйиб юбориш ниятида эмас. Туркия клуби Нигериялик форвардни 2025 йил ёзида 75 миллион евро эвазига харид қилган эди. Агар ушбу трансфер амалга ошса, «Барселона» камида 80 миллион евро сарфлашига тўғри келади.
Эслатиб ўтамиз, Виктор Осимҳен жорий мавсумда Туркия чемпионатида 7 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол муаллифи бўлган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг