«Барселона» Осиё клубини йирик ҳисобда мағлуб этди
«Барселона» клуби ёзги назорат ўйинлари доирасида Осиё клубларига қарши сўнгги ўйинини ўтказди.
Дастлаб Япониянинг «Виссел Кобе» жамоасини 3:1, сўнгра Жанубий Кореянинг «Сеул» клубини 7:3 ҳисоби билан мағлуб этган Ҳанс-Флик жамоаси, бугун Корея чемпионатининг яна бир вакили — «Тэгу» жамоаси билан куч синашди.
«Дэгу Банк Парк» стадионида кечган баҳс «кўк-анорранглилар»нинг 5:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Ўйинда Гави дублга эришган бўлса, Роберт Левандовский бир бор рақиб дарвозасини ишғол қилди. Қолган икки голга жамоанинг янги трансфери Маркос Рэшфорд ва 2008 йилда туғилган академия тарбияланувчиси Тони Фернандес муаллифлик қилди.
Энди «Барселона» 11 август санасида Италиянинг «Комо» жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади ва 16 август санасидан жамоа учун янги мавсум бошланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг