«Барселона» Обамеянг билан шартнома имзоланганини эълон қилди

02:58 03 Февраль 2022 Спорт
1012 0

Фото: Global Look Press

Испаниянинг «Барселона» клуби габонлик ҳужумчи Пьер-Эмерик Обамеянг билан шартнома имзолаганини маълум қилди.

Футболчи Англиянинг «Арсенал» клуби билан шартномасини бекор қилган ва испан жамоасига ўтган. Томонларнинг келишувига кўра, Обамеянг 2025 йилнинг ёзига қадар «Барселона» шарафини ҳимоя қилади.

32 ёшли ҳужумчи жорий мавсум «Арсенал» сафида 15 ўйинда майдонга тушиб рақиблар дарвозасига етти гол киритган ҳамда  2 та голли узатмани амалга оширган.

Олдинроқ, «Барселона»нинг собиқ футболчиси Месси яна Каталонияга қайтгани ҳақида хабар берган эдик.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер