«Барселона» мавсумнинг сўнгги ўйини олдидан Хавини истеъфога чиқарди
Архив сурат
Испаниянинг «Барселона» клуби мавсумнинг сўнгги ўйинидан олдин бош мураббий Хавини истеъфога чиқарди.
Жамоанинг собиқ футболчиси январь ойида «Барселона»ни тарк этишини эълон қилган, бироқ апрель ойида клуб президенти Жоан Лапорта уни қолишга кўндирган эди. Аммо Хавини клубнинг молиявий муаммолари ҳақида гапирган сўнгги изоҳлари Лапортанинг жаҳлини чиқарган.
Клубнинг қарори ҳақида Хавига Лапорта ва спорт директори Деко билан учрашув чоғида маълум қилинган. Унинг ўрнига «Бавария»нинг собиқ бош мураббийи Ханси Флик тайинланган.
Шунга қарамай, Хави Ла Лиганинг сўнгги туридан ўрин олган «Барселона» «Севиля» учрашувида каталонияликларни майдонга бошлаб чиқади.
Хави футболчи сифатида 1991 — 2015 йиллар «Барселона» шарафини ҳимоя қилган. Фаолиятини якунлаганидан сўнг 2019 — 2021 Қатарнинг «Ал-Садд» жамоасини бошқарган. У 2021 йилда «Барселона» бош мураббийи этиб тайинланганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг