«Барселона» Ла Лигадаги олтинчи ғалабасини қўлга киритди
Кеча, 28 сентябрь куни Испания Ла Лигасининг 7-туридан ўрин олган баҳслар якунланди. Кун доирасида «Барселона» клуби ўз майдонида «Реал Сосиедад»ни қабул қилди. Учрашув Ҳанс Флик жамоасининг ғалабаси билан якунланди.
Учрашувда ҳисоб 31-дақиқада Алваро Одриосола томонидан очилди. Орадан 12 дақиқа ўтиб, «Барселона» ҳимоячиси Жюль Кунде ҳисобни тенглаштирди. Биринчи тайм шу ҳисоб билан якунланди.
Иккинчи бўлимнинг 59-дақиқасида «Барселона» ғалаба голини киритди. Жароҳатдан қайтган Ламин Ямалнинг узатмасидан сўнг, Роберт Левандовски ҳисобни 2:1 кўринишига келтирди. Баҳснинг қолган дақиқаларида ҳисоб ўзгармади ва «Барселона» Ла Лигадаги олтинчи ғалабасини қўлга киритди.
Мазкур ғалаба эвазига «каталонияликлар» Ла Лига турнир жадвалида 1-ўринга кўтарилиб олдилар. Айни пайтда «кўк-анорранглилар» ҳисобида 19 очко мавжуд.
Ўйиндан сўнг, «Sofascore» портали «Барселона» ярим ҳимоячиси Педрини «ўйин қаҳрамони» деб топди. Унинг ҳаракатлари портал томонидан 8,1 баллга баҳоланди.
Маълумот учун, «Барселона» кейинги ўйинини УЕФА Чемпионлар лигаси доирасида ПСЖга қарши ўтказади. Мазкур ўйин 2 октябрь санаcида бўлиб ўтади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг