Барқарор ривожланиш мақсадлари доирасида амалга оширилаётган ишлар талаба ёшлар иштирокида муҳокама қилинди

14:10 14 Ноябрь 2023 Жамият
136 0

Республикада БРМ ойлиги бўлиб ўтмоқда. Мазкур ойлик доирасида эса барча жойларда манфаатдор идора ва ташкилотлар, хорижий экспертлар иштирокида тадбирлар, конференциялар, давра суҳбатлари ташкил этилмоқда.

Куни кеча Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида “Барқарор ривожланиш мақсадлари ва ёшлар” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбатида Олий Мажлис Сенати ҳузуридаги Ёшлар парламенти, Қонунчилик палатасининг Ёшлар масалалари бўйича комиссияси вакиллари, Ёшлар ишлари агентлиги масъуллари ҳамда республикамизнинг барча олий таълим муассасаларидан иқтидорли талабалар иштирок этди.

Тадбирдан кўзланган мақсад талабаларга Барқарор ривожланиш мақсадлари (БРМ) тамойиллари ва ғоялари ҳамда уларга эришиш механизмлари ҳақида маълумот беришдан иборат. Давра суҳбатида иштирокчиларга БРМнинг 17 та мақсади концепцияси ва уларни амалга ошириш йўллари ҳақида батафсил маълумот берилди. 

Таъкидланганидек, ёшларнинг ўзлари БРМларни амалга оширишда хабардорликни ошириш, маълумотларни тўплаш ва улардан фойдаланиш, маҳаллий ва миллий миқёсда ташаббус кўрсатиш, мониторинг ва эришилган ишлар бўйича ҳисобот бериш орқали иштирок этмоқда.

Шу билан бирга, талабалар ўртасида ёшларнинг молиявий, ҳуқуқий ва экологик саводхонлигини ошириш, волонтёрлик, гендер тенглик, хайрия, ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, давра суҳбати доирасида ёшларнинг сиёсий билими ва ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш, билимли ва иқтидорли ёшларни аниқлашга қаратилган “Конституция билимдони” интеллектуал викторинасида талабалар онлайн тарзда қатнашди.

Викторинада юқори кўрсаткичларга эришган, энг фаол ёшларга эсдалик совғалари топширилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер