Бақалоқ гўдаклар парвариши: Болалардаги ориқча вазннинг салбий томонлари ҳақида мутахассис маслаҳати

ЖССТ маълумотларига кўра, 2022 йилда 5 ёшгача бўлган 37 миллион нафар бола ортиқча вазнга эга эди ва 5 ёшдан 19 ёшгача 390 миллион нафардан ортиқ болалар ва ўсмирлар ортиқча вазнли ҳамда улардан 160 миллион нафари семизликдан азият чекарди.
Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Болалар эндокринологияси бўлими мудири, тиббиёт фанлари номзоди Мухлиса Шорихсиева болалар нима сабабдан семириб кетишади, ортиқча вазнли болаларни қандай парвариш қилиш керак ва уларни овқатлантиришда нималарга аҳамият бериш лозим? каби саволларга жавоб берди.
«Болаларимиз орасидаги семизлик бу фақат ташқи кўринишдаги нуқсон эмас, балки ортиқча вазн ўзини ортидан турли хасталикларни ҳам олиб келиши мумкин», дейди Мухлиса Шорихсиева.
Унга кўра, булар қуйидагилар:
- Организмдаги ёғ алмашинувининг бузилиши;
- Организмда қон босимининг кўтарилиши;
- Ёш ҳолатда қандли диабетнинг 2-турини учраши;
- Ўсмирлик даврида ўғил болаларда жинсий ривожланишдан орқада қолиш;
- Ўғил болаларда кўкрак безларининг катталашиши;
- Жигарнинг катталашиши ва шу каби бир қатор нохуш ҳолатларга сабаб бўлиши мумкин.
Шунингдек, болаларда семизликнинг бир қатор сабаблари бор. Асосийси кам ҳаракатлилик ҳаёт тарзида организмга калориянинг кўп тушиши бўлса, кейингиси бу ирсий фактор бўлиши мумкин.
Мутахассиснинг қўшимча қилишича, ортиқча вазнли болани парвариш қилишда дори дармонлардан ташқари шифокорлар қуйидаги маслаҳатларни берадилар.
- Боланинг овқатланиш рационидан газли, ширин ичимликларни олиб ташлаш: Масалан, дўкон расталарида сотилаётган табиий бўлмаган йогурт таркибида 5-6 қошиқ шакар бўлиши мумкин. Шу сабабдан ортиқча вазнли болалар учун сотиб олинаётган озиқ-овқат маҳсулотларини таркибига аҳамият берган маъқул;
- Болаларнинг ухлаш ва кун рационини тўғри белгилаш ҳам семизликнинг олдини олишда катта ёрдам беради;
- Бундан ташқари, замонавий нутрициологлар бола овқатини ўз кафти ҳажмида тақсимлашни тавсия қилмоқда. Яъни боланинг бир порция овқати унинг бир кафти ҳажмига тўғри келиши керак.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Миллий сертификат имтиҳони натижалари 21 иш куни ичида эълон қилинади — Билимни баҳолаш агентлиги
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Ички ишлар вазири Бухоро вилояти ИИБнинг 10 га яқин раҳбарини ишдан бўшатди
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Янги ҳафта аввалида қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди
- “Қутадғу билиг” достони қўлёзмасининг факсимиле нусхаси яратилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг