Балиқдан бош тортманг!

Пенсильвания университети олимларининг “Nature” журналида эълон қилган тадқиқотларига кўра, балиқ гўштини мунтазам равишда (камида ҳафтасига 1 марта) истеъмол қилган болаларнинг интеллектуал қобилияти юқори, уйқиси яхши бўлади.
Тажриба учун 9-11 ёшлар атрофидаги 541 нафар бола танлаб олинди. Иштирокчи ва уларнинг ота-оналаридан болалар балиқли таомларни қанча миқдорда ейишлари сўраб чиқилди. Кимдир кўп, бошқаси ҳафтада бир марта балиқ гўшти тановвул қилишини айтди. Шунингдек, “Ҳеч қачон”, деб жавоб берганлар ҳам бўлди. Савол-жавоблар якунлангач, болалар интеллектини текширувчи тест синови ўтказилди. Маълум бўлдики, балиқни севувчи болаларнинг ақли ўткир. Ақалли ҳар ҳафта балиқ ейдиганларнинг жавоблари ҳам чакки эмас. Балиқдан пархез қилувчилар эса тестни ечишга қийналишди, шунингдек, уларнинг ота-оналари фарзандининг уйқиси яхши эмаслигидан шикоят қилди.
Шифокорлар тадқиқот натижасини тасдиқлашди. Болани кичик ёшданоқ балиқ гўшти таъмига ўргатган маъқул, шунда бу уларнинг севимли таомига айланади. Аммо оғир даражадаги аллергик хасталиклардан азият чекувчиларга бу егулик тўғри келмайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- ЖССТ янги ҳалокатли пандемияга тайёрланишга чақирди
- Ўзбекистон Президенти ва Сингапур Президенти музокара ўтказдилар
- 2024 йилдан янги уй сотиб олганларга ҚҚСнинг ярми қайтариб берилади
- Шавкат Мирзиёевнинг Чилонзор туманига ташрифидан фоторепортаж
- Гендер тенгликни таъминлаш ва муносиб меҳнат шароитларини яратиш бўйича Ўзбекистон тажрибаси халқаро стандартлар асосида такомиллаштирилади
- Ўзбекистон Президенти Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи ўртасидаги минтақавий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш юзасидан муҳим ташаббусларни илгари сурди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг