Бахтиёр Саидов Словения ва Колумбия элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди
Фото: Бахтиёр Саидов / Telegram
Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун, 21 июнь куни Словения ва Колумбиянинг Ўзбекистондаги янги элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди. Бу ҳақда ТИВ раҳбари ўзининг Телеграм каналида маълум қилди.
«Словениянинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланган Даря Бавдаж Курет хонимнинг ишонч ёрлиқларини қабул қилишдан мамнунмиз. ўртасидаги икки ва кўп томонлама ҳамкорликнинг асосий устувор йўналишларини муҳокама қилдик. Элчи хонимга ўсиб бораётган муносабатларимизнинг салмоқли салоҳиятини оширишда улкан муваффақиятлар тилаймиз», деб ёзган вазир.
Шунингдек, Саидов вазирликда Колумбиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Эктор Исидро Аренас Нейра билан ҳам учрашиб, унинг ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олган.
Маълум қилинишича, учрашувда икки томонлама алоқаларимизни чуқурлаштириш, ишбилармонлик, сиёсий, маданий ҳамкорликни ҳамда халқ дипломатиясини ривожлантириш муҳимлиги таъкидланган.
«Жаноб элчини янги лавозими билан табриклаймиз», дейди Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг