Бахшичилик санъати йўналишида ёш бахшилар, оқинлар ва жиров ижрочилари саралаб олинди

17:23 02 Октябр 2023 Маданият
142 0

Юртбошимизнинг эътибори туфайли, юртимиздаги бахшилар ижоди янада ривожланди, ёш бахшиларимиз кўпайиши учун бахшилар мактаби очилди. Сўнги йиллар мобайнида мамлакатимизда миллий маданиятимиз ва санъатимизни асраб-авайлаш, тараққий эттириш, бутун дунёга намоён этиш, нуфузини янада юксалтириш, айниқса, ёшларнинг маънавий билимларини бойитиш, шунингдек халқимизнинг бебаҳо санъати бўлган бахшичилик ва достончиликни қайта тиклаш, оммалаштириш, илмий жиҳатдан тадқиқ ва тарғиб этиш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 27-28 октябрь кунлари Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрида Бахшичилик санъати йўналишида ёш бахшилар, оқинлар ва жиров ижрочилари республика кўрик-танлови ўтказилди. Танловда юртимизда ижод қилаётган 17 ёшдан 30 ёшгача бўлган 50 нафарга яқин истеъдодли ёш бахшилар иштирок этиб, уларни малакали ҳакамлар ҳайъати, жумладан халқ бахшилари ҳамда соҳанинг малакали мутахассислари шаффоф ва оқилона баҳолаб бордилар.

Якуний натижаларига кўра 9 та йўналиш бўйича ғолиблар аниқланиб, Маданият вазирлигининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланадилар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?