Байрамга муносиб туҳфа

1996 йил 18 октябрь куни соҳибқирон Амир Темур бобомизнинг 660 йиллик юбилейида Самарқанд шаҳри “Амир Темур” ордени билан тақдирланган. Шу сана Самарқанд шаҳар куни сифатида белгиланган ва ҳар йили кенг нишонланиб келинмоқда.
Самарқандликлар ушбу байрамни жамиятнинг ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳаётидаги муносиб ютуқлар ҳамда янгиликлар билан кутиб олишга одатланишган.
Жорий йилги байрам ҳам қувонарли воқеаларга бой бўлди. Қатор ижтимоий-иқтисодий объектлар, савдо ва хизмат кўрсатиш мажмуалари ҳамда янги тураржой масканлари фойдаланишга топширилди.
Самарқанд шаҳридаги Мингтут маҳалласидаги 1 гектар майдонда барпо қилинган кўп қаватли уй-жойлар шулар жумласидандир. 264 та хонадондан иборат 7 қаватли тураржойларнинг лойиҳа қиймати 10 миллион доллар бўлиб, “SXF GREAT CITY BULDING” МЧЖ томонидан бунёд этилган. Ҳудудда автотураргоҳлар, спорт майдончалари ва болалар ўйингоҳи ҳам мавжуд.
Шаҳар куни муносабати билан 2-сон спорт мактабининг таэквондо (WT) спорт зали ҳам фойдаланишга топширилди.
— Енгил конструкцияли спорт залининг ўлчами 24х12 метр бўлиб, “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси асосида ютиб олинган 1 миллиард 197 миллион сўм маблағ эвазига қурилди, — дейди муассаса директори Бекзод Пўлатов. — Мазкур спорт зали 120 ўринга мўлжалланган, бу масканда спортчи ёшлар учун барча зарур шароитлар яратилган.
Мустақиллик маҳалласи ҳудудида 3 қаватли, 80 ўринга мўлжалланган янги меҳмонхона ишга туширилиши натижасида 40 та янги иш ўрни яратилди.
Самарқанд шаҳридаги Тинчлик маҳалласи, Гагарин кўчасида эса “FESTIVAL MALL” йирик савдо маркази очилди. Тўрт қаватли мазкур савдо комплексининг лойиҳа қиймати 30 миллион доллар бўлиб, унинг иш бошлаши билан 270 кишининг бандлиги таъминланди. Бу шаҳарда хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш ва аҳолини иш билан таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.
Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
- Эндиликда муддати ўтган товарларнинг сотилиши автоматик равишда чекланади
- Хорижий тилларни ўрганмоқчи бўлган ёшларга «2+6» дастурига мувофиқ субсидия ажратилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг