Байрамга муносиб туҳфа

06:15 20 Март 2025 Жамият
164 0

Абдулазиз ЙЎЛДОШEВ/«Халқ сўзи». Наврўз умумхалқ байрами арафасида «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Самарқанд ҳудудий филиали тасарруфидаги электр таъминоти корхоналарига 10 дона «Дамас» ва 3 дона «Isuzu» русумли махсус автомашиналар топширилди.

Замонавий техника воситалари иш самарадорлигини ошириш имкониятини яратиши билан бирга электр тармоқларидаги узилишларни тезкор бартараф этиш, ҳудуддаги корхона, ташкилот, муассасалар ҳамда аҳолига электр энергиясини сифатли етказиб бериш учун хизмат қилади.

Ишчи-ходимларга муносиб меҳнат шароитларини яратиш, автотранспорт ва моддий-техник базани янада мустаҳкамлаш мақсадида ушбу автомашиналарнинг топширилиши байрамга ўзига хос туҳфа бўлди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер