Байрам арафасида янги уй калити топширилди
Юртимизда “Инсон қадри учун” тамойили асосидаги ислоҳотлар ҳар бир ҳудудда самарасини бермоқда. Бу жараёнда ота-онасидан эрта айрилган ёшларга алоҳида меҳр, ғамхўрлик кўрсатиб келинаётгани ҳам эътиборга молик. Уларнинг таълим олиши, касб эгаллаши, иш ва уй-жой билан таъминланиши каби масалаларни давлатимиз ўз зиммасига олган.
Бу борадаги хайрли ишлар доирасида Беруний туманида 2025 йил давомида 8 нафар ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшларни уй-жой билан таъминлаш белгиланган.

Истиқлол байрами арафасида “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази туман бўлими масъуллари томонидан ҳозирда олий таълим муассасаси талабаси бўлган Сухроб Юлдашевга бир хонали, барча қулайликка эга уйнинг калити тантанали равишда топширилди.
— Мен каби ёшларнинг энг катта орзуси ўз уйига эга бўлиш ҳисобланади, — дейди Сухроб. — Давлатимизнинг бизга ғамхўрлиги натижасида минглаб ёшларнинг орзуси рўёбга чиқмоқда. Бу уй мен учун байрамга ажойиб совға бўлди. Энди бошқа ишларга чалғимасдан ўз мутахассислигим бўйича етук кадр бўлишга ҳаракат қиламан. Шу тариқа Ватанимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшишга ваъда бераман.
Ғайрат ОТАЖОНОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг