Байденнинг биринчи иш куни қандай ўтди?
Фото: AP
Кўпчиликка АҚШнинг янги президенти Жо Байденнинг биринчи иш куни қандай ўтгани қизиқ. Бугунги кузатувларимиз шу ҳақда...
Хориж ОАВнинг ёзишича, Байден биринчи иш куниданоқ АҚШ собиқ раҳбари Дональд Трампнинг бир нечта фармонларини бекор қилган. Масалан, унинг Президент сифатида биринчи навбатда имзолаган фармонлари — АҚШни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига ва Иқлим бўйича Париж битимига қайтариш тўғрисида бўлди.
Коронавирус пандемиясига қарши кураш борасида ҳам Байденнинг қарашлари Трампникидан тубдан фарқ қилиши ойдинлашди. У мамлакатда 100 кунлик ниқоб режимини жорий қилди.
«Президент федерал биноларда ниқоб тақиш ва ижтимоий масофа сақлашни жорий этишни буюрди. Кўп ҳолларда, ниқобни мажбурий тақиш масаласини округлар ва штатлар даражасида маҳаллий ҳокимият органлари ҳал қилади», дейди Оқ уйда бўлиб ўтган биринчи матбуот анжуманида АҚШ президентининг матбуот котиби Женнифер Псаки.
Шунингдек, Байден Мексика билан чегарада барпо этилаётган машҳур «Трамп девори» қурилишини тўхтатди, Лотин Америкасининг турли мамлакатларидан минглаб қочқинлар АҚШ чегараси яқинида тўпланиши муносабати билан 2017 йилда чегара ҳудудида жорий этилган фавқулодда ҳолат режимини бекор қилди.
Мигрантларга муносабат борасидаги янгича ёндашув шу билан тугамайди. Байден бир қатор мусулмон давлатлар — Сурия, Эрон, Ливия, Сомали, Судан ва Яман фуқароларининг АҚШга кириши учун қўйилган тақиқни ҳам бекор қилган.
Бундан ташқари, АҚШда 8 йилдан бери истиқомат қилаётган ноқонуний мигрантларга фуқаролик бериш масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда. Бунинг учун, аввало, мигрантлар вақтинчалик мақомга эга бўлиши ва 5 йил АҚШда яшашлари керак. Шу давр мобайнида солиқ хизмати ва полиция текширувларидан муваффақиятли ўтишса, уларга 3 йилдан сўнг фуқаролик олиш учун мурожаат қилиш имконини берувчи ҳужжат тақдим этилади.
Ҳозирча шулар, кузатишда давом этамиз...
Фазлиддин АБИЛОВ, тайёрлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистонда нақд пулга уй-жой ва машина олди-сотдиси бекор қилинади
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- “Реал Мадрид” аламли тарзда мағлубиятга учради
- Миллий терма жамоанинг ЖЧдаги ўйинлари қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг