Байдаркачи Шахриёр Маҳкамов чорак финалга чиқди
Франция пойтахтида ўтказилаётган ёзги Олимпиада ўйинларида ўзбек спортчилари ўз юришларини давом эттирмоқда.
Байдаркада эшкак эшиш бўйича юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Шахриёр Маҳкамов жорий Олимпиада ўйинларидаги дастлабки стартини якунлади.
1000 метр масофага байдаркада сузиш бўйича иштирок этган ҳамюртимиз ўз гуруҳидаги саралаш босқичида 3-бўлиб маррага етиб келди ва у ҳам Екатерина Шубина каби чорак финалда ўз омадини синаб кўрадиган бўлди.
Маълумот учун айтиш мумкинки, Маҳкамов Шахриёр Ёдгор ўғли 1997 йил 17 февралда Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида таваллуд топган. Шахриёрнинг ҳисобида Осиё чемпионатларининг 2 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медали мавжуд. 2018 йил Индонезияда ўтган Осиё ўйинларида бронза, Ханчжоу-2022 да эса кумуш медал билан тақдирланган.
Аввалроқ, Екатерина Шубина маррага энг охирги бўлиб келган, аммо ярим финал учун курашда қолганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг