Баҳодир Жалоловнинг кейинги рақиби ва жанги санаси маълум бўлди

22:03 09 Февраль 2022 Спорт
1853 0

Фото: Getty Images

Олимпиада ва жаҳон чемпиони Баҳодир Жалолов навбатдаги жангини қачон ҳамда кимга қарши ўтказиши маълум бўлди.

“Probellium” промоутерлик компанияси хабарига кўра, ҳамюртимиз 18 март куни Дубайда польшалик Камил Соколовскига қарши рингга кўтарилади.

Жалоловнинг бўлажак рақиби шу вақтга қадар проф боксда 38та жангда иштирок этиб, шундан 11 тасида ғалаба қозонган бўлса, 25 маротаба мағлубиятга учраган. 2та жанг дуранг билан якунланган.

Баҳодир Жалолов эса проф боксда 9та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер