Баҳодир Жалоловдан Алишер Юсуповгача: юртдошларимизнинг «Париж-2024» ёзги Олимпиадасида кун тавқими қандай?
Франция пойтахтида ўтказилаётган ёзги Олимпиада ўйинларида ўзбек спортчилари ўз юришларини давом эттирмоқда.
Бугундан «Париж-2024» ёзги Олимпия ўйинлари доирасида енгил атлетикачиларимиз баҳсларга киришишади. Кун давомида 4 спорт турида 9 нафар атлетимиз иштирок этишади.
Олимпиаданинг еттинчи куни ҳам дзюдо баҳслари билан бошланади. Ушбу спорт туридаги сўнгги курашчимиз Алишер Юсупов соат 13:00 дан кейин татамига чиқиши режалаштирилган. Спортчимиз +100 кг вазн тоифасида иштирок этади.
Бугундан енгил атлетикачиларимиз ҳам ўз юришларини бошлайди. Сафина Саъдуллаева баландликка сакраш баҳсларига соат 13:15дан қўшилса, орадан 6 соат ўтиб, Шарифа Давронова уч ҳатлаб сакраш бўйича ўз иштирокини бошлаб олади.
Камондан отиш бўйича эса микст, яъни жуфтликдаги баҳслар бошланади. 14:25 дан кейин Амирхон Содиқов ва Зиёдахон Абдусатторовалар жуфтликда ўз кучини синаб кўришади.
Бокс баҳслари эса бугун жуда қизғин ўтиши кутилмоқда. Аёллар ўртасида -57 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Ситора Бобоқулова 18:30 да рингга кўтарилса, 20:30 да чемпионликка асосий даъвогарлардан Баҳодир Жалолов рақибини синовдан ўтказади.
Тошкент вақти билан 3 августнинг илк соатида яна икки боксчимиз рингга чиқади. Булар -51 кг вазнда Ҳасанбой Дўсматов ва -80 кг вазнда Тўрабек Ҳабибуллаевлардир.
«Халқ сўзи» спортчиларимизга омад ва муваффақият тилайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг