Баҳодир Жалолов иккинчи бор тўлиқ жанг ўтказди
Ўзбекистонлик супероғир вазн тоифасидаги боксчи Баҳодир Жалолов профессионал рингдаги 16-ғалабасини қўлга киритди. У фаолиятида илк бор Россияда жанг ўтказди.
Жалолов кеча, 6 октябрь куни Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтган “IBA Pro 10” турнири марказий жангида россиялик Виталий Кудухов устидан ишончли ғалабага эришди.
Тўлиқ 8 раунд давом этган жангда ҳамюртимиз устунликни қўлдан бермади ва ҳакамлар бир овоздан уни ғолиб деб топди — 77–73, 77–74, 78–72. Бу натижа Жалоловнинг профессионал рекордини 16–0 (14 KO) кўрсаткичига етказди. Ушбу ғалаба Баҳодирнинг қийин эришилган зафарларидан бири бўлди дейиш мумкин.
Жалолов ҳозиргача рингда мағлубият нималигини билмай келмоқда. Унинг профессионал фаолиятидаги муҳим ғалабалар орасида Крис Томпсон (1-раундда нокаут), Оноредэ Эхвареме (1-раунд), Куртис Харпер (4-раунд) ва Жек Малувайи (8-раунд) устидан қозонган зафарлари ҳам бор.
Шунингдек, у 2025 йил апрель ойидаги жангда Игор Шевадзутскийни очколар бўйича енгган эди. Санкт-Петербургдаги бу сўнгги жанг эса Жалолов учун Россия рингларидаги илк ғалаба бўлди ва у профессионал боксдаги йирик беллашувларга яна бир қадам яқинлашди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг