Бағдодда «Асаларичилик маркази» иш бошлади
Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Бағдод туманида жаҳон андозалари даражасида «Асаларичилик маркази» бунёд этилиб, тантанали равишда фойдаланишга топширилди. Тумандаги «Бағдод замин асали» МЧЖ раҳбари, «Шуҳрат» медали соҳиби Абдувоҳид Убайдуллаев Фарғона вилоятида энг кўп асалари маҳсулотлари экспорт қилувчи тадбиркор сифатида танилган. Тадбиркорнинг ўз маблағи ҳисобидан 250 миллион сўм сарфлаб қуриб битказилган ушбу мажмуада 30 дан ортиқ табиий ва экологик тоза асал маҳсулотлари савдоси йўлга қўйилади. Шу билан бирга, ари боқиш учун керакли барча ускуна ва қўлланмалар, малакали мутахассисларнинг амалий кўмаги ташкил этилади.
Замонавий марказнинг очилиш маросимида нафақат Фарғона водийси, балки қўшни Қозоғистондан ҳам тажрибалар асаларичилар, шу соҳага қизиқаётган аҳоли вакиллари иштирок этди.

— Ўтган йили Бағдоднинг асаларичилик жадал ривожланаётган «Чекхитой» ва «Олчин» МФЙ ҳудудида асаларичилик кооперация ташкил этилиб, 20 дан зиёд шу соҳага қизиққан оилага асалари оилалари етказиб берилди, — дейди тадбиркор Абдувоҳид Убайдуллаев. — Дастлабки йилда мазкур оилалар асалдан ўртача 100 миллион сўм, асалари оиласини сотишдан 25 миллион сўмгача даромад олишди.
Бағдод тумани ҳокимлиги ташаббуси билан эндиликда асаларичилик тармоғини туман иқтисодиётининг драйверларидан бирига айлантиришни мақсад қилганмиз. Бу тажриба оилаларни камбағалликдан чиқариш ва доимий даромад манбаи билан таъминлашда қўл келади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг