«Азимут» авиакомпанияси Минералние води ва Самарқандни тўғридан-тўғри рейслар билан боғлайди
23 январь куни маҳаллий вақт билан соат 04:26 да Россиянинг «Азимут» авиакомпаниясининг Минералние Водидан учган самолёти «Самарқанд» халқаро аэропортига қўнди. Анъанага кўра, экипаж ва йўловчилар терминалда тантанали равишда кутиб олинди.
Минералние Води — Самарқанд — Минералние Води йўналиши бўйича мунтазам рейслар Сукҳои Супержет 100 самолётида ҳафтада бир марта — душанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.
Таъкидлаш жоизки, «Азимут» авиакомпанияси Минералние Води шаҳридан Тошкент, Қарши, Навоий, Урганч, Бухоро халқаро аэропортларига мунтазам рейсларни ҳамда Фарғона ва Наманганга чартер рейсларини амалга оширади. Бундан ташқари, авиаташувчи Тошкент ва Самарқандни мунтазам қатновлар орқали Москва билан боғлайди.
Азимут — бош қароргоҳи Ростов-на-Дону ва Краснодарда жойлашган Россия авиакомпанияси.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг