Аждодларимизга муносиб ворис бўлайлик!

17:50 14 Февраль 2023 Маданият
815 0

Фото: Маҳалла хайрия жамоат фонди

Республика Маънавият ва маърифат маркази Нурафшон шаҳар бўлинмаси, шаҳар Халқ таълими бўлими, шаҳар маданият бўлими, Маҳалла хайрия жамоат фонди Нурафшон шаҳар бўлинмаси ҳамда шаҳар ҳокимлиги Болаларни ҳимоя қилиш шуъба мудири А.Жонқобилов ҳамкорлигида 57-умумтаълим мактабида Заҳриддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллигига бағишлаб «Аждодларимизга муносиб ворис бўлайлик!» мавзуида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирни Республика Маънавият ва маърифат маркази Нурафшон шаҳар бўлинмаси раҳбари О. Зокиров очиб берди. Республика Маънавият тарғиботчиси, тарих фанлари номзоди, доцент С. Сулаймонова томонидан тадбир иштирокчиларига улуғ шоир, тарихчи, географ, давлат арбоби, истеъдодли саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ҳамда ижоди ҳақида маълумот берди.

Тадбир давомида мактаб ўқитувчиларининг тадбир иштирокчилари учун тайёрлаган чиқишлари намойиш этилди. Унда шеър ўқиш ва Бобур ҳаётидаги саҳналар ифода этилди. 

Шунингдек, тадбирда мактаб кутубхонасига Маҳалла хайрия жамоат фонди Нурафшон шаҳар бўлинмаси томонидан китоблар совға қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер