Aёлларга тажовуз қилгани учун Райан Гиггз Уэльс терма жамоаси бош мураббийлигидан четлаштирилди

00:29 24 Апрель 2021 Дунё
2254 0

Уэльс терма жамоаси бош мураббийи Райан Гиггз икки аёлга ҳужум қилганликда гумон қилинганлиги учун вазифасидан четлаштирилган. Бу ҳақда мамлакат футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Расмий баёнотга кўра, ташкилот раҳбарияти прокуратура томонидан унга айблов эълон қилиш ва унга нисбатан тергов очиш тўғрисидаги қарорни ҳисобга олиб, шундай тўхтамга келган.

Энди футбол бўйича яқинда бўлиб ўтадиган Европа чемпионатига Уэльлс терма жамоасини Роберт Пейж бош мураббий сифатида тайёрлайди, унга Aльберт Стивенберг ёрдамчилик қилади.

Европа чемпионати 2021 йилнинг 11 июнь — 11 июль кунлари бўлиб ўтади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер