Аёллар тадбиркорлигини рағбатлантиришда янги босқич: «WE-Finance Code» ташаббуси натижалари муҳокама қилинди

Сенатининг Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзоси Малика Кадирханова Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида Аёллар тадбиркорлиги бўйича молиявий кодекс — «WE-Finance Code» халқаро ташаббусининг Ўзбекистонда жорий этилишининг бир йиллик натижаларига бағишланган тақдимотда иштирок этди.
Таъкидланганидек, 2024 йил Олий Мажлис Сенати ва Европа тикланиш ва тараққиёт банки ўртасида ушбу ташаббус доирасида ҳамкорликка оид ўзаро англашув меморандуми имзоланган. Унга мувофиқ «WE-Finance Code» ташаббусини Ўзбекистонда амалга ошириш бўйича бош мувофиқлаштирувчи ташкилот сифатида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки белгиланган.
Айни пайтда ушбу ташаббус дунё бўйича 30 дан ортиқ давлатда, шу жумладан, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Монголия ва Ўзбекистонда татбиқ этилмоқда. Ўзбекистон эса мазкур ташаббус доирасида миллий кодекс (Низом) ишлаб чиққан минтақадаги илк давлат сифатида эътироф этилган.
Сенатор ўз сўзида мазкур ташаббус Ўзбекистонда аёллар тадбиркорлиги ривожига хизмат қилаётганини, бу борадаги ютуқлар эса мамлакатдаги инклюзив иқтисодий сиёсатни янада мустаҳкамлаётганини таъкидлади.
Шунингдек, раҳбар-аёллар бўйича гендер статистикасини акс эттирувчи янги маълумотлар платформаси тақдим этилди ҳамда «WE-Finance Code» ташаббуси доирасидаги натижалар таҳлил қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг