“Аёллар мурувват уйи”га ҳамшира вазифасига ишга киритиш эвазига 1.600 АҚШ доллари талаб қилган аёл қўлга олинди
Бухоро тумани “Работиқалмоқ” маҳалласида яшовчи, 1990 йилда туғилган О.М. исмли аёл бошқа бир фуқародан унинг танишини тиббиёт муассасаларида ишловчи ўзининг ваколатли танишлари орқали Бухоро ногиронлиги бўлган шахслар учун “Аёллар мурувват уйи”га ҳамшира вазифасига ишга киритиш эвазига 1.600 АҚШ доллари беришни талаб қилади.
Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси ходимлари, ДХХ вилоят бошқармаси ва ИИБ ЖҚБ ходимлари билан ҳамкорликда жорий йил 2 август куни ўтказилган тезкор тадбир давомида “Жондор-Қоракўл-Олот” йўналиши бўйича йўловчи ташувчи автомашиналар тураргоҳида ушбу аёл талаб қилинган пулларни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг