«Аёлга эҳтиром» танлови ғолиблари тақдирланди
Фото: Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида «Аёлга эҳтиром» республика танлови ғолибларини тақдирлаш, фаол ижодкорларга уюшманинг аъзолик гувоҳномаларини топшириш маросими ва мушоира кечаси бўлиб ўтди.
Маросимда ғолиб иштирокчилар, Ўзбекистон ёзувчилари уюшмаси аъзолари ва ёш ижодкорлар, меҳмонлар иштирок этишди.

Ёзувчилар уюшмаси ҳайъат аъзолари жами 68 нафар муаллифнинг танловга келиб тушган 124 та асарини кўриб чиқди. Ҳаётимиз қувончи, оилаларимиз кўрки бўлган мўътабар она сиймоси юксак даражада тараннум этилган, бугун жамиятимизда амалга оширилаётган янгиланишлар ва бунёдкорлик ишларида фидойилик кўрсатиб, салмоқли натижаларга эришаётган хотин-қизларга бағишланган шеърий, насрий ҳамда бадиий-публицистик асарлар сараланиб, холисона баҳоланди.
Мазкур танловда Маҳмуд Тоир, Гавҳар Ибодуллаева, Гулжаҳон Мардонова, Зарифа Эралиева, Муҳаббат Йўлдошева, Ривож Ўтарбоевлар ғолибликни қўлга киритишган бўлса, Юлдуз Ўрмонова, Гўзал Охунова, Мўътабар Бойматовалар рағбатлантирувчи мукофотлар билан тақдирланди.

— Аёл мўътабар она, оила гултожи, жамият ва миллат таянчидир, — дейди Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Хоразм вилояти бўлими раиси Гавҳар Ибодуллаева, — Улар учун фарзандлари, оиласи, юртининг камолини кўришдан ортиқ бахт йўқ. Бугун шу минбарда туриб уларга жонимни фидо этгим, «жоним сизга нисор» дегим келади. Олдингизда ҳамиша таъзимдаман, азиз опа-сингилларим.
Шунингдек, ушбу тадбирда 14 нафар фаол ижодкор ҳам уюшманинг аъзолик гувоҳномаларини қабул қилиб олди.
Тадбир мушоира билан давом этди.
Раҳматжон БОБОЖОНОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари” ташкил этилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг