Аёлдан шахсий маълумотларини тарқатиш билан қўрқитиб, пул талаб қилган товламачининг қилмишларига чек қўйилди
Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида яшовчи 23 ёшли (аёл) О.Г. ИИОга мурожаат қилиб, “номаълум шахс” сир сақланиши лозим бўлган маълумотларини ошкор қилиш билан қўрқитиб, ундан пул талаб қилаётганлигини маълум қилган.
Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Наманган шаҳрида яшовчи 21 ёшли (эркак) М.А. содир этганлиги аниқланган.
Гумонланувчи М.А. Наманган тумани Қўқонқишлоқ МФЙ ҳудудида О.Г.нинг уяли телефон қурилмасини очиқдан-очиқ тортиб олиб, агар 1 млн. сўм пул бермаса, унинг “Телеграм” мессенжеридаги шахсий ёзишмалари ва суратларини Интернет тармоғи орқали барчага тарқатишини айтиб, пўписа қилганлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 165-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, М.А.нинг содир этилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Дам олиш кунлари ҳарорат +27 даражагача пасаяди
- «Барселона»га келган Дани Олмо клубни қийин аҳволга солиб қўйди
- Бир ойлик ҳарбий хизмат тўлови миқдори оширилади
- Мбаппе «Реал» учун гол урган ўйинда УЕФА Суперкубогига эга чиқди
- «Андижон» клуби футболчиси Миллий гвардия ходимини уриб, жароҳат етказди
- ЙҲХБ: Тартибга солинмаган ўтиш жойидан ўтаётган пиёдалардан қўлларини баланд кўтаришни сўраймиз
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг