Автомобилни такроран маст ҳолда бошқарганлар жиноий жавобгарликка тортилади

Сенатнинг 24 январдаги мажлисида автомобилни такроран маст ҳолда бошқарганлик учун жиноий жавобгарлик кўзда тутилган қонун маъқулланди. Бу ҳақида Олий Мажлис Сенатининг расмий сайтида хабар берилди.
Унга кўра, Жиноят кодексига тегишли ўзгартиришлар киритиш орқали транспорт воситасини такроран маст ҳолда бошқарганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда.
Бундан ташқари, Жиноят кодексида транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахснинг транспорт воситасини бошқарганлик учун ҳам жиноий жавобгарлик белгиланиши айтилмоқда.
Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда транспортда безорилик, яъни айрим ҳайдовчилар томонидан бошқариш маданиятига риоя қилмай, транспорт воситасини кескин бошқариш ва бошқа ҳаракатларда ифодаланган «агрессив бошқариш», «дрифт», «шахмат» шаклида ҳаракатланиш, йўлларда тўсиқларни пайдо қилиш каби қоидабузарликлар учун маъмурий жавобгарлик белгиланади.
Маълум қилинишича, йўл ҳаракати қоидабузарликлари бўйича ҳисобланадиган жарима баллари белгиланган миқдордан ошганлиги учун маъмурий жазо қўлланилганда ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилишнинг энг кам миқдори 6 ойдан кам бўлмаслиги назарда тутилмоқда.
Мазкур мажлисда сенатор Қутбиддин Бурхоновнинг маълум қилишича, Ўзбекистонда 2024 йилда 9364 та йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлган. Бунинг оқибатида 2203 киши вафот этган, 8901 нафари тан жароҳати олгани қайд этилган. Мазкур йўл-транспорт ҳодисаларига ҳайдовчиларнинг билимсизлиги ва қоидаларни менсимаслиги асосий сабаби сифатида келтирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг