Атроф-муҳитга таъсири бўлган қонун ҳужжатлари ҳар йили мажбурий мониторингдан ўтказилади

«Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини мониторингдан ўтказиш услубиёти» Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.
Унга кўра, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва тадбиркорлик фаолиятига таъсир кўрсатувчи қонун ҳужжатлари кучга киргандан сўнг беш йил давомида, қонуности ҳужжатлари эса уч йил давомида ҳар йили мониторингдан ўтказилиши керак.
Мониторинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатда унинг мониторинги ўтказилишига бевосита масъул этиб белгиланган давлат органи томонидан, масъул орган белгиланмаган ҳолларда тегишли соҳада давлат сиёсатини амалга оширувчи вазирлик ва идоралар томонидан амалга оширилади.
Мониторингнинг асосий вазифаси ҳужжатларнинг ижроси натижаларини таҳлил қилиш ва уларнинг самарадорлигини баҳолашдир. Баҳолаш мезонлари ресурс, амалиёт ҳамда натижадорлик кўрсаткичларига асосланади. Ҳар йили 1 февралгача мониторинг натижалари расмий веб-сайтларда эълон қилиниши ва «Ijro.gov.uz» тизими орқали Адлия вазирлигига тақдим этилиши белгиланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Тошкентда «Иқтисодиёт ва бизнес бошқаруви соҳаларида илғор тадқиқотлар» мавзусидаги халқаро илмий симпозиум ўтказилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг